Тэмми Абрахам "Астон Вилла"га қайтди

"Астон Вилла" матбуот хизмати "Бешиктош" ҳужумчиси Тэмми Абрахамнинг трансферини расман эълон қилди. 28 ёшли футболчи билан тузилган шартнома шартлари ошкор этилмади. Аммо "Бешиктош" ҳужумчи учун 21 миллион евро маблағ олганини маълум қилди.

Қайд этиш жоиз, Абрахам аввал ҳам 2018–2019 йиллар орасида "Астон Вилла" шарафини ҳимоя қилган. Ўшанда у "Челси"дан ижара асосида "шерлар" сафида ўйнаган эди.

Жорий мавсумнинг биринчи ярмида Тэмми Абрахам "Бешиктoш"да ижарада тўп сурди. Январь ойида эса турк клуби уни "Рома"дан 13 миллион евро эвазига тўлиқ сотиб олган эди.

Ҳозирги мавсумда англиялик ҳужумчи барча мусобақаларда 26 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Абрахамнинг бозор қийматини 14 миллион евро деб баҳоламоқда.

dd6f041d84798a1500a8ad256bcff.jpeg?f=webp&q=90&s=2x&w=730

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!