Тен Хаг "Барса" билан ўйин олдидан Фергюсон билан учрашди (фото)

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг афсонавий Алекс Фергюсон билан учрашди ва бирга овқатланди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда фотосурат пайдо бўлди.

Тен Хаг жуда муҳим учрашувлар олдидан Фергюсон билан учрашишга вақт топди. Пайшанба куни "Манчестер Юнайтед" "Барселона"га қарши Европа лигасининг жавоб ўйинини ўтказади (биринчи ўйин 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланган). Якшанба куни эса манкунианликлар "Ньюкасл"га қарши Англия лига кубоги финалида майдонга тушади.

Алекс Фергюсон 1986-2013 йилларда "Манчестер Юнайтед"ни бошқарган. Шотландиялик мутахассис бошчилигида "қизил иблислар" кўплаб совринларни қўлга киритган.fdghdfkj

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!