Тен Хаг: "Хойлунднинг қайтиши мени жуда хурсанд қилди"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Ҳаг жароҳатдан қайтган  Расмус Хойлунд ҳақида ўз фикрларини билдирди.   

"Хойлунднинг қайтиши мени жуда хурсанд қилди. Умид қиламанки, у икки ойлик танаффусдан сўнг формасига қайта олади. У бизга энг керакли футболчилардан бири ҳисобланади. Расмус жисмоний жиҳатдан ўзини яхши ҳис қилмоқда ва биз учун унинг ҳолати мавсум давомида доимий юқори даражада бўлиши муҳим”, - дея Тен Хаг сўзларини келтиради инсайдер Фабрицио Романо. 

Эслатиб ўтамиз, даниялик форвард 21 сентябрь куни жароҳатдан фориғ бўлиб бу мавсум АПЛдаги дастлабки учрашувини ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!