Тенг курашлар остида ўтган ўйинда "Ювентус" ўртамиёна клуб билан дуранг ўйнади (Видеошарҳ)
А Серия 2-туридан ўрин олган "Сампдория" - "Ювентус" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда жамоалар 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Беллашув тенг курашларга бой ўтди. Хусусан, ҳар иккала жамоа дарвоза томон 10 тадан зарба йўллади. Бироқ ҳар иккала клуб ҳам гол уришнинг уддасидан чиқмади.
Шу тариқа, туринликлар очколари сонини 4 тага етказиб олди. "Сампдория" ҳисобида ҳозирча 1 очко мавжуд.
Қуйида мазкур ўйин видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар