Теннис. Арина Соболенко Australian Open'да ғалаба қозонди. Уни шахсан президент табриклади

Беларуслик теннисчи Арина Соболенко Австралия очиқ чемпионати (Australian Open) ғолибига айланди.

У финалда Қозоғистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган 23 ёшли Елена Рибакинани 4:6, 6:3, 6:4 ҳисобида мағлуб этди.

Эътиборлиси, 24 ёшли теннисчини фаолияти давомида илк бор Улкан тож туркумига кирувчи мусобақада ғолиб чиқди. Энди Арина янгиланган WTA рейтингида 2-ўринга кўтарилади.

Таъкидлаш керакки, Соболенкони ушбу ғалаба билан шахсан Беларусь президенти Александр Лукашенко ҳам табриклади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!