Теннис. Медведов 25 млн доллардан ортиқ мукофот пули ютган тарихдаги 16-теннисчига айланди

Россиялик теннисчи Даниил Медведев Венадаги турнирда ғолиб чиққани учун 435 минг доллар ишлаб олди.

Шундай қилиб, унинг фаолияти давомида ишлаб топган мукофот жамғармаси ҳозирда 25 431 456 долларни ташкил этади.

Қайд этиш лозимки, Медведев мукофот пуллари 25 миллион долларлик маррадан ўтган 16-теннисчига айланди.

Маълумот учун, теннис тарихида энг кўп мукофот пули жамғарган спортчи Новак Жокович ҳисобланади. У шу кунгача 159,5 миллион доллар ишлаб олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!