Теннис. Нигина Абдураимова Australian Open'даги иштирокини якунлади

Нигина Абдураимова Австралия очиқ чемпионатидаги юришини тўхтатди. Ҳамюртимиз саралашнинг иккинчи босқичида америкалик Кети Волинесга имкониятни бой берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

2 соат 28 дақиқа давом этган ўйин тақдири 3 сетда ҳал бўлди: 6:1, 4:6, 7:6 (10:4). Қайд этиш жоиз, Абдураимова учинчи сетда 2 бор матчболни бартараф этиб, баҳсни тай-брейккача олиб бора олди. Бироқ теннис лотереясида омад америкалик теннисчи томонида бўлди.

Ушбу иштирок орқали ҳамюртимиз 8 рейтинг очкоси ва 25,272 АҚШ доллари ишлаб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!