Теннис. Нигина Абдураимова ярим финалда
Қозоғистон кортлари мезбонлик қилаётган ITF турнирига кирувчи турнир ўзининг қизғин палласига кириб бўлди.
Эътиборлиси, Ўзбекистон теннис жамоаси етакчиси Нигина Абдураимова чорак финал ўйинини ўтказди. Вакиламиз россиялик Татьяна Баркова устидан 6:2, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Энди ҳамюртимиз ярим финал остонасида Моюка Учижима билан куч синашади. Беллашув эртага ўтказилиши режалаштирилган.
Фикрлар