Асосий мазмунга ўтиш
Теннис

Теннис Олимпиадада ўзгача услубда ўтказилади

Zohir2018
Изоҳлар: 0

ITF мусобақа форматини ўзгартирди

Халқаро теннис федерацияси (ITF) 2020 йили Токиода ўтказиладиган Олимпия ўйинларининг теннис мусобақасига ўзгартириш киритди.

Унга кўра, эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларининг финал баҳси уч сет давом этадиган бўлди. Аввал теннисчилар ғолиблик учун 5 сет кураш олиб боришган эди.

Шунингдек, жуфтликлар ўртасидаги учрашувларнинг учинчи сети чемпион тай-брейкка қадар ўтказилади. Унда теннисчилар ўн очкогача рақобатлашади.

"ITF" бундай қарори теннисчиларнинг мусобақа давомида жисмоний ҳолатларини яхши сақлаб қолишлари учун имконият яратади.

Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА мухбири

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ