Теннисчиларимиз бугун ярим финал йўлланмаси учун кортга чиқади
Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Санжар Файзиев ҳамда Сергей Фомин Россияда ўтказилаётган “ITF Russia F5” мусобақасида иштирок этмоқда.
Турнирнинг иккинчи тартиб рақам остида сараланган жуфтлиги ҳисобланадиган вакилларимиз бугун 1/4 финал босқичида кортга чиқади. Уларга Беларусь шарафини ҳимоя қилаётган Иван Лиутаревич ва Ярослав Шило тандеми рақиблик қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 17:30 атрофида старт олиши режалаштирилган.
Маълумот учун, ҳамюртларимиз 1/8 финал босқичида Андрей Уваров ва Мартин Борисиук жуфтлигидан 7:5, 6:3 ҳисобида устун келганди.
Худди шу турнирнинг яккалик баҳсларида Фомин 1/8 финал босқичида иштирок этади. Унинг рақиби россиялик Шалва Жанишия. Ўйин 13:00да бошланиши режалаштирилган.
Ундан бироз вақт ўтиб, Санжар Файзиев ҳам нимчорак финал босқичидан ўрин олган учрашувини ўтказади. Россия шарафини ҳимоя қилаётган Сергей Погосянга қарши бўлиб ўтадиган ўйин 14:30 да старт олиши кутилмоқда.
Фикрлар