Асосий мазмунга ўтиш
Ўзбек спорти

Теннисчимиз финал остонасида турибди

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Омад тилаймиз...

Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтаётган халқаро турнирда мамлакатимизнинг иккинчи рақамли теннисчиси Сергей Фомин ярим финалга чиқди.

Сергей мусобақанинг чорак финалида италиялик Габриэль Пираинога қарши ўйин ўтказди ва якунда 6:2, 3:6, 6:1 ҳисобида зафар қучди. Энди теннисчимиз финал йўлланмаси учун ўтадиган ўйинда нейтрал теннисчи Святослав Гулин билан куч синашади.

Шунингдек, С.Фомин нейтрал теннисчи Даниил Голубев билан тандем ҳосил қилиб, жуфтлик баҳсларининг ярим финалида италиялик Хуан Мартин Манзано ва испаниялик Алваро Пеиро Серрано дуэтини 7:4, 6:4 ҳисобида таслим қилди.

Мазкур ғалабадан сўнг Сергей ва Даниил бош соврин учун бельгиялик теннисчилар - Эмилиен Деманет ҳамда Жэк Лог жуфтлиги билан рақобатлашади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ