Асосий мазмунга ўтиш
Теннисчимиз Хорватиядаги нуфузли турнирида ғалаба қозонди

Теннисчимиз Хорватиядаги нуфузли турнирида ғалаба қозонди

Хорватиянинг Макарска шаҳрида теннис бўйича WТА125 таснифига кирувчи мусобақа ўтказилди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Мария Тимофеева бош совринни қўлга киритди.

Юртдошимиз финал баҳсида латвиялик Даря Семенистаяни 6:2, 6:3 ҳисобларида мағлубиятга учратишга эришди. Ушбу ғалабадан кейин очколарини 125 тага кўпайтириб олган теннисчимиз жаҳон тасниф жадвалида 27 поғона юқорилаб, 91-ўринга кўтарилиб олди.

Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ