Тео Эрнандес “Милан”да қолишни режалаштирмоқда

"Милан"нинг чап қанот ҳимоячиси Тео Эрнандес Стефано Пиоли жамоасини тарк этмоқчи эмас. Аввалроқ "Атлетико" Мадрид франциялик футболчини ўз таркибига қайтармоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шунингдек, “россонерилар” футболчи учун 80 миллион евро талаб қилиши хабар қилинганди.

Журналист Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқларида Эрнандеснинг келажакка оид режалари ўзгармаганини маълум қилди. Футболчи барча тахминларга қарамай, кейинги мавсумда "Милан"да қолмоқчи.

А Сериядаги сўнгги мавсумда Эрнандес 4 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!