Тер Штеген "Барса" тарихига кирди

Кеча “Барселона” Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-тур учрашувини ўтказди, унда клуб ўз майдонида “Виктория”ни (Пльзен) қабул қилди.

Каталонияликларнинг ушбу ўйинида немис дарвозабони Марк-Андре Тер Штеген асосий таркибида майдонга тушди. Немис посбони учун бу ўйин "Барса"  сафидаги 332-ўйин бўлди ва ўзига хос натижа қайд этди.

Бу кўрсаткич бўйича Тер Штеген клуб тарихида (дарвозабонлар ўртасида) тўртинчи ўринни эгаллади. Виктор Вальдес (535) биринчи, Андони Субисаррета (410) иккинчи, Антони Рамальетс (387) учинчи ўринни қайд этилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!