Тер Штеген "Барса"да қолади

  • 19 декабрь, 13:54
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" клуби дарвозабони Марк-Андре тер Штеген январь ойидаги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартиришни режалаштирмаяпти, дея хабар беради "Marca" нашри.

Tecno

Тажрибали дарвозабонга бу мавсумда ўйин амалиёти етишмаяпти. Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги мураббийлар штаби Жоан Гарсияни асосий посбон сифатида кўрмоқда. Шунга қарамай, германиялик мавсум охиригача жамоада қолишга тайёр. Унинг "кўк-анорранглилар" билан шартномаси 2028 йил ёзида тугайди.

33 ёшли тер Штеген 2014 йил ёзидан бери Каталония грандида ўйнамоқда. "Transfermarkt" портали унинг бозор қийматини етти миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!