Тер Штеген "Барса"да қолмоқчи

  • 18 июнь, 15:50
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
CHERY AUTO

"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген клубни тарк этмоқчи эмас. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, 33 ёшли посбон жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик уни жамоадан кетишга мажбур қилмаслигига ишонмоқда. Бундан ташқари, тер Штеген якунда яна "Барселона"нинг асосий дарвозабони бўлишига ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, тер Штеген ўтган мавсумнинг катта қисмини жароҳат сабабли ўтказиб юборган. У бор-йўғи 9 та ўйинда майдонга тушган ва фақат битта ўйинни "қуруқ" ўтказган.

Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt мутахассислари дарвозабоннинг нархини 12 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!