Тер Штеген "Барселона"да Мессидан кейин иккинчи бўлмоқчи
"Барселона" клуби дарвозабони Марк-Андре тер Штеген раҳбарият билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эриша олмаяпти.
Goal нашрининг ёзишича, 27 ёшли германиялик посбон каталонияликлардан йиллик маошини 15 млн еврога кўтаришни талаб қилмоқда. Агар бу шартнома имзоланса, тер Штеген “Барселона” сафида Лионель Мессидан сўнг энг кўп маош олувчи футболчига айланади.
“Барса” раҳбарияти ҳозирча унинг бу таклифига розилик билдирмаяпти. “Кўк-анор ранглилар” бу борадаги музокараларни мавсум якунлангач давом эттиришмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, тер Штеген “Барселона” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 26 та ўйинда майдонга тушди ва уларнинг 6 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар