Тер Штеген "Барселона"дан кетадими?

Журналист-инсайдер Фабрицио Романо ўзининг твиттердаги саҳифасида "Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген жамоасини ўзгартиришни режалаштирмаётганини маълум қилди.

Маълум қилинишича, клуб раҳбариятидан ҳеч ким 29 ёшли германиялик посбон билан жамоани тарк этиш тўғрисида гаплашмаган. Ўз навбатида тер Штеген ҳам “Барса”да қолмоқчи.

Марк-Андре тер Штеген жорий мавсум Ла Лигада 31 та ўйинда майдонга тушди ва ушбу учрашувларнинг 11 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Тер Штеген “Барселона” сафида 2014 йилдан буён ўйнаб келмоқда. У 2012 йилдан буён Германия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!