Тер Штеген "Бавария"га ўтади?!

“Бавария” клуби “Барселона” дарвозабони Марк-Андре тер Штегенни таркибга жалб этмоқчи.

Sport.es нашрининг ёзишича, мюнхенликлар 27 ёшли немис посбонини 2021 йил ёзги трансферлар даврида сотиб олишмоқчи. Улар тер Штегенни жамоанинг асосий дарвозабони - Мануэль Нойерга муносиб ўринбосар, деб ҳисоблашмоқда.

Таъкидлаш керакки, Нойер “Бавария” билан шартномани узайтиришни хоҳламаяпти. Ўз навбатида “Барселона” ҳам тер Штеген билан янги шартнома борасида муросага кела олмаяпти. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Марк-Андре тер Штеген жорий мавсум “Барселона” сафида 34 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 34 та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!