Тер Штеген Германия терма жамоасига чақирилмади

"Барселона" дарвозабони Марк-Андре Тер Штеген Германия терма жамоаси йиғинига чақирилмади. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.

Бош мураббий Йоахим Лёв бу сафар терма жамоага Мануэль Нойер ("Бавария"), Кевин Трапп ("Айнтрахт"), Бернд Лено ("Арсенал") ва Оливер Бауманн ("Хоффенхайм") каби дарвозабонларни чақирган.

Юқоридаги манбага кўра, Тер Штеген бош мураббий ва мамлакат футбол федерацияси раҳбарияти билан гаплашган. Улар эса яқиндагина жиддий жароҳатдан соғайган тажрибали посбонга ўз клубида қолишни маслаҳат берган.

Тер Штеген Германия терма жамоаси сафига 2021 йилда қайтиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!