Тер Штеген: "Интер" чемпионлик учун курашиш мумкинлигини кўрсатди

Марк-Андре тер Штегеннинг фикрича, "Барселона" Чемпионлар лигасида рақобатлаша олади.

"Агар сўнгги икки йилга назар ташласангиз, мақсад Чемпионлар лигасида кўпроқ нарсага эришиш бўлди. Биз Ла Лигада яхши ўйнадик ва Чемпионлар Лигасида узоққа боришни истаймиз. Аввал гуруҳ босқичида ким билан ўйнашимизни кўришимиз керак, кейин эса босқичма-босқич ҳаракат қиламиз. 

Финалга чиқишимиз мумкин бўлган йиллар бўлди, аммо муваффақиятга эриша олмадик. Энди вазият бошқача. Ўтган йили биз шундай ёш жамоа билан ажойиб мавсум ўтказдик. Биз чемпионликка лойиқ эдик.

Энди бизда рақобатбардош жамоа бор ва уни Чемпионлар лигасида кўрсатишга ҳаракат қиламиз, бу бизнинг мақсадимиз. “Интер” финалга чиқиш ва чемпионлик учун курашиш мумкинлигини кўрсатди" - деди герман


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!