Тер Штеген Месси билан жанжалларга ким айбдор эканини айтди

  • 09 Apr 15:21
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

“Барселона” дарвозабони Марк-Андре тер Штеген аргентиналик юлдуз Лионель Месси каталонияликлар шарафини ҳимоя қилган даврларда у билан можаролашган пайтларини эсга олди.

- Мен Мессини қаттиқ ҳурмат қиламан, лекин фаолиятим давомида  биз келиша олмай қолган вазиятлар ҳам бўлган. Ўшанда муносабатларимиз яхши эмасди.

Келишмовчиликларда баъзан мен, айрим ҳолларда у айбдор бўларди, - деди Марк-Андре тер Штеген.

Лионель Месси “Барса” тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2021 йилнинг ёзига қадар бу жамоа шарафини узоқ йиллар давомида ҳимоя қилган.

Германиялик дарвозабон эса, каталонияликлар сафига 2014 йилда қўшилган. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар давом этади.

Comments

You must be logged in to commet!