Тер Штеген ўз талабини бироз "юмшатди"

  • 12 Oct 23:06
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген каталонияликлар билан янги шартнома имзолаш учун талаб қилаётган маошининг камайишига ҳам рози. Бу ҳақда Goal нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, 28 ёшли германиялик посбон дастлаб, “кўк-анор ранглилар”дан йилига 24 млн евро маош талаб қилаётган эди. Ҳозир эса, у 18 млн еврога ҳам рози.

Томонлар ўртасидаги янги келишув 2025 йилгача имзоланиши кутилмоқда. Агар ушбу шартнома имзоланса, тер Штеген дунёдаги энг кўп маош оладиган дарвозабонга, клубда фақатгина Лионель Мессидан кам маош оладиган футболчига айланади.

Comments

You must be logged in to commet!