Тер Штеген "қуруқ ўйин"лар сериясини давом эттирди
Испания чемпионатининг 16-тури доирасида "Атлетико Мадрид" ҳамда Каталониянинг "Барселона" клублари ўртасида баҳс бўлиб ўтди. "Ванда Метрополитано" стадионида бўлиб ўтган учрашув 1:0 ҳисобида "кўк-анорранглилар"нинг ғалабаси билан якунланди.
"Barca Times" хабарига кўра, Каталония жамоаси дарвозабони Марк-Андре тер Штеген ушбу ўйинда яна ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Немис кипери Ла Лиганинг жорий мавсумида 16 баҳснинг 12 тасида "қуруқ ўйин" қайд этган.
Эътиборлиси, 2021/2022 йилги мавсумда Тер Штеген 35 та ўйин ўтказиб, уларнинг 11 тасида гол ўтказиб юбормаган. Ла Лиганинг 16-тури якунларига кўра, "Барселона" 3 очколик фарқ билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Фикрлар