
Тер Штеген ва Флик ўртасидаги муносабатлар бузилган
"Барселона" клуби дарвозабони ва сардори Марк-Андре тер Штеген бош мураббий Ханс-Дитер Флик билан яхши муносабатда эмас. Журналист Альфредо Мартинеснинг маълум қилишича, уларнинг муносабатлари "жуда совуқ" деб таърифланмоқда.
Клуб раҳбарияти бу вазиятни ҳал этиш мақсадида 33 ёшли дарвозабон билан хайрлашиш ва унинг ўрнига "Эспаньол" посбони Хуан Гарсияни олиб келиш ниятида.
Тер Штеген эса "Барселона"ни тарк этишни истамаяпти. Унинг жамоа билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.
Шу билан бирга, "Галатасарай" немис дарвозабонига қизиқиш билдирган, аммо инсайдер маълумотларига кўра, посбон Туркияга кўчиб ўтиш таклифини рад этган. Шу боис, унинг келажаги ҳозирча ноаниқлигича қолмоқда.
Фикрлар