Теренс Кроуфорд фақат битта жанг учун рингга қайтиши мумкин

Таниқли британиялик промоутер Эдди Хирннинг айтишича, енгил, биринчи ярим ўрта, ярим ўрта, биринчи ўрта вазн тоифасида иштирок этаётган 36 ёшли профессионал боксчи Теренс Кроуфорд(41-0, 31 KO) фақат Сауль "Канело" Альварес(61-2-2, 39 KO) билан жанг учунгина рингга қайтиши мумкин.

 "Менимча, Кроуфорд "Канело" Альварес билан тўқнаш келмас экан, қайтиб рингга чиқмайди. Унинг Виржил Ортис билан жанг қилмаслиги ва Мадримовга қарши реванш ўтказмаслиги аниқ. Теренс, шунингдек, Жарон Эннис билан ҳам тўқнаш келмайди. Хўш, у яна ким билан курашиши керак? Себастьян Фундорами? Кроуфордни энди катта пул келтирадиган жанглар қизиқтирмайди. Унинг хаёлида фақат "Канело" бор. Агар Теренс бу баҳсда қатнаша олмаса, мен уни рингда кўрмаймиз, деб ўйламайман”, - дея Хирн сўзларини келтирди vRINGe.com.

Маълумот учун, аввалроқ ҳамюртимиз Исроил Мадримов Круфорд билан реванш ўтказмоқчилигини айтганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!