Терма жамоа ўйинчиси бир умрга футболдан ҳайдалиши кутиляпти
Бразилия терма жамоаси ва “Вест Хэм” ҳужумкор футболчиси Лукас Пакета футбол ўйинларига пул тиккани оқибатида бир умрга футболдан четлатилиши мумкин.
Daily Mail нашрининг маълум қилишича, бразилиялик ўйинчи букмекерлик бозорига таъсир ўтказиш учун ўйинларда атайлаб, камида тўртта сариқ карточка олган.
Бразилияда 60 нафарга яқин одам учрашувларда Пакета сариқ карточка олишини белгилаб, 400 фунтгача бўлган маблағни тиккан. Уларнинг умумий ютуғи 100 минг фунтдан ошган.
Пакетанинг ўзи қўйилаётган айбловларни инкор қилмоқда ва номини оқлаш учун охиригача курашишини таъкидлаяпти.
Лукас Пакетанинг суди 2025 йилнинг мартига белгиланган. Англия футбол ассоциацияси бразилиялик футболчини тўртта вазият бўйича гумон остига олган.
Фикрлар