Терма жамоа ўйинчисининг ўлиги топилди

Греция терма жамоаси ва “Панатинаикос” клубининг 31 ёшли футболчиси Жорж  Бэлдокнинг жасади топилди.

Грециянинг Sport24 нашри хабарига кўра, футболчи Афина шаҳридаги уйи бассейнида ўлик ҳолда топилган. Унинг танасида ҳеч қандай зўравонлик излари ёки жароҳатлар аниқланмаган.

1993 йили Англиянинг Букенгем шаҳрида туғилган Жорж Бэлдок фаолиятининг катта қисмини “Туманли Альбион”да ўтказган. Ўнг қанот ҳимоячиси бўлган футболчи “Шеффилд Юнайтед”, “Оксфорд”, “Тамуорт”, “Нортгемптон”, “Милтон-Кинс Донс” ва Исландинянинг “Вестманнаэйяр” жамоаларида тўп тепган.

Бэлдок 2023 йилнинг майида “Панатинаикос” билан шартнома имзолаган эди.

Футболчининг бобоси грециялик бўлгани учун Бэлдок 2022 йилнинг 2 июнидан ушбу мамлакат терма жамоасига жалб қилиниб, ҳозиргача 12 та учрашувда майдонга тушганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!