Терма жамоада 11 нафар футболчидан воз кечишди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Қозоғистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Талғат Байсуфинов Арманистон ва Венгрияга қарши ўтказиладиган ўртоқлик учрашувлари учун якуний таркибни эълон қилди.

Дастлаб кенгайтирилган рўйхатда 36 нафар футболчи бор эди. Якуний рўйхатдан 25 нафар футболчи ўрин олди.

Якуний таркибга қуйидаги футболчилар киритилмади: Муҳаммаджон Сейсен («Астана»), Адилбек Жумаханов («Елимай»), Султанбек Астанов («Ордабаси»), Бағдот Каиров («Актобе»), Айбол Абикен («Қайсар»), Батирхон Тожибай («Қайсар»), Станислав Басманов («Астана»), Бауиржан Исломхон («Астана»), Алмас Тулюбай («Елимай»), Адилет Садибеков («Қайрат») ва Иван Свиридов («Елимай»).

Эслатиб ўтамиз, 6 июнь куни Қозоғистон терма жамоаси Ереванда Арманистонга қарши майдонга тушади, шундан сўнг 9 июнь куни Венгрияга қарши ўйин учун Дебрецен шаҳрига йўл олади.

Байсуфинов шогирдларининг ўқув-машғулот йиғини 29 майдан 4 июнгача Шимкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!