Терма жамоада ўйнаган футболчи 35 ёшида вафот этди
Марокаш терма жамоасининг собиқ футболчиси Абдулазиз Баррада 35 ёшида инфаркт оқибатида ҳаёт билан видолашди.
Ярим ҳимоячи фаолиятини Франциянинг “Сенар Муасси” ва “Пари Сен-Жермен-Б” жамоаларида бошлаган. Кшпроқ “Марсель”даги фаолияти билан танилган.
Кейинчалик Испаниянинг “Хетафе” ва “Химнастик”, Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал-Жазира” ва “Ан-Наср”, Туркиянинг Антальяспор”, Қатарнинг “Аш-Шахания” клубларида тўп тепган.
Фаолиятини 2021 йили Франциянинг “Лузитанс Сен-Мор” клубида якунлаган.
Абдулазиз Баррада Марокаш миллий терма жамоасида 26 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини тўрт маротаба ишғол қилган. Мамлакат олимпия терма жамоаси сафида 2012 йилги Лондон Олимпиадасида ўйнаган.
Фикрлар