
Терма жамоада ўйнаган футболчи учрашув вақтида вафот этди
Сербия миллий терма жамоасидаги ўйинлари билан танилган Деян Милованович фахрий футболчилар ўртасида ташкил этилган учрашув вақтида вафот этди.
41 ёшли собиқ ўйинчи “Црвена Звезда” ветеранлари таркибида майдонга тушган эди. Ўйин чоғида юрак хуружига учради ва ҳаётдан кўз юмди.
L'Équipe нашрининг ёзишича, Милованович гол киритилганидан бир неча дақиқа ўтиб, ҳушини йўқотган. Воқеа жойига етиб келган тез ёрдам вакиллари унга биринчи ёрдамни кўрсатганига қарамай, сақлаб қолишнинг имкони бўлмади.
Милованович профессионал фаолияти давомида Сербиянинг “Црвена Звезда” ва Вождовац”, Франциянинг “Ланс” ва Грециянинг “Паниониос” клубларида ўйнаган.
2006 йили Деян Сербия чемпионатининг энг яхши ўйинчиси, деб топилган.
Фикрлар