Терма жамоада ўйнаган футболчи вафот этди

Туркия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Эрсен Мартин 44 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Трабзонспор” клуби матбуот хизмати ўз ижтимоий тармоқлари орқали хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, собиқ футболчи аорта артериясининг узилиш оқибатида фалаж бўлиб қолган эди. Эрсен узоқ муддат даволаниш жараёнини ўтказди. Бироқ бу натижа бермади.

Марказий ҳужумчи амплуасида ўйнаган Эрсен Мартин Германиянинг “Ньюнберг” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади ва фаолиятининг катта қисмини Туркиянинг турли жамоаларида ўтказган. Орадан икки мавсум Испаниянинг “Рекреативо” клубида ҳам тўп тепган.

Эрсен Мартин Туркия терма жамоасидаги дебют учрашувини 2004 йилнинг августида ўтказиб, жами учта учрашув майдонга тушган эди.

Профессионал фаолиятини 2013 йили якунлаган футболчи клублар миқёсида жами 375 та учрашув қатнашиб, ўз ҳисобига 101 та гол ва 28 та ассист расмийлаштирган. У Германия, Испания ва Туркия чемпионатларида гол уришга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Азимов Хасанбой
20/03/2024 19:11
Янгиликни зурини топишадида хеч ким эшитмаган ва хеч кимга кизиги йук.