Терма жамоада ўйнаган футболчини ўғрилаб кетишди

  • 6 декабрь, 2024, 15:33
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Эквадор терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Педро Перласа нохуш воқеани бошдан кечирди.

Tecno

El Comercio нашрининг ёзишича, маҳаллий “Дельфин” клубида ўйнаётган футболчини дўсти билан бирга жиноий гуруҳ вакиллари ўғрилаб кетган.

 

Воқеа Эсмеральдас шаҳрида юз берган.

Жиноятчилар 33 ёшли Перласа ва унинг дўстини уч кун давомида яшириб қўйган ва яқинларидан 80 минг АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган.

Мамлакат полицияси томонидан қидирув-қутқарув операцияси ўтказлди. Одам ўғрилари ва полиция ўртасида тўқнашув юз берган. Жиноятларни қўлга олиш имкони бўлмаган. Улар қочиб кетишга муваффақ бўлган.

Педро Перласа ва унинг дўсти соғ-саломат қутқарилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!