Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Терма жамоага Гвардиолани олиб келамиз

Кўндиришнинг йўли бор

«Манчестер Сити»нинг собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиола яқин вақтларда яна катта футболга қайтиши мумкин.

Испаниялик мутахассис АҚШ миллий жамоаси бош мураббийлигига асосий номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда. The Athletic нашри ёзганига кўра, Америка футбол раҳбарияти Гвардиолани жамоага таклиф қилишни режалаштирган. Бу вариант айниқса ҳозирги бош мураббий Маурицио Почеттино «Манчестер Юнайтед» клубига ишга ўтса, янада долзарб бўлиши айтилмоқда.

Манбаларга кўра, АҚШ томони Гвардиолага ишлаш учун жуда қулай ва жозибадор шарт-шароитлар таклиф қилишга тайёр.

Аввалроқ Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити» билан ўн мавсумлик муваффақиятли иш фаолиятидан сўнг яқин орада клуб даражасида ишга қайтишни режалаштирмаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. У «шаҳарликлар» билан биргаликда жами 20 та совринни қўлга киритган.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ