Терма жамоамиз аъзоси иккита турнирда медалга эга чиқди

TIGGO 2 PRO

Анвар Клевлеев Таиланддаги халқаро мусобақаларда шоҳсупага кўтарилди.

Таиланднинг Паттая шаҳрида слаломда эшкак эшиш бўйича халқаро мусобақалар бўлиб ўтмоқда. Уларда стартга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анвар Клевлеев олтин ва кумуш медалларга сазовор бўлди.

Каноэчимиз дастлаб "Sеа Open" мусобақасида кумуш, сўнгра "Thailand open" турнирида олтин медаль соҳибига айланди. Энди ҳамюртларимиз ушбу шаҳарда 12 мартгача ташкил этиладиган U18 ва U23 ёш тоифаларидаги қитъа биринчиликларида иштирок этишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!