Терма жамоамиз Доха Гран-Присида қатнашади
Шпагачиларимиз Доха Гран-присида қатнашишади. Бу ҳақда Миллий Олимпия Қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қиличбозликнинг шпага йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини жорий ҳафта якунида ҳам яна бир нуфузли халқаро мусобақа кутиб турибди. Ҳамюртларимиз 24-26 январь кунлари Қатарда ўтадиган Гран-при турнирида иштирок этишади. Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг маълум қилишича, Дохада қуйидаги 8 нафар қиличбозимиз медаллар учун кураш олиб боришади:
Аёллар: Шаҳзода Эгамбердиева, Дилназ Мурзатаева, Санам Назарова, Севара Раҳимова;
Эркаклар: Аҳмаджон Файзиев, Жавоҳирбек Нурматов, Муҳаммадюсуф Сиддиқов, Мейирхан Тимуров.
Эслатиб ўтамиз, қизларимиз ўтган ҳафта якунида Баҳрайнда ўтган ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичида жамоавий дастурда бронза медалига эга чиқишган эди.
Фикрлар