Нега Тимур Кападзе ва бир футболчи терма жамоадан аввал Сингапурга жўнаб кетди?

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичидан ўрин олган Сингапурга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Машғулотлар "Жар" стадионида ўтказилмоқда.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, Ўзбекистон терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Тимур Кападзе ва дарвозабон Абдумавлон Абдужалилов ўйинолди матбуот анжуманида иштирок этиш учун Сингапурга жўнаб кетди. Терма жамоамиз чартер рейсда сафарга чиқиши боис матбуот анжуманида иштирок эта олмайди. Шу боис Кападзе бир кун аввал Сингапурга йўл олди. 

Эслатиб ўтамиз ушбу баҳс 15 октябрь куни Тошкент вақти билан 16:45да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!