Тез орада "Баколе-Чжилей" жангини кўрамизми?
Мартин Баколе(21-1, 16 КО) тез орада Чжан Чжилей (27-2-1, 22 КО) билан тўқнаш келиши мумкин. Бу ҳақида Баколенинг промоутери Бен Шалом маълум қилди. Аввалроқ Турки Ал аш-Шайх ҳам ушбу жангни ташкил қилишга катта қизиқиш билдирган ва интервьюлардан бирида бу учрашув декабрь ойида Хитой ёки Конгода бўлишини айтган эди.
Маълумот учун, августда Баколе Жаред Андерсонни муддатидан таслим қилган бўлса, Чжан ўзининг сўнгги жангида Деонтей Уайлдерни мағлуб этганди.
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!
Фикрлар