Тез орада “Челси”ни 12 футболчи тарк этади

  • 14.08.2026 09:46
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Futbol
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Челси” бу ёзда аллақачон олти нафар футболчини сотди, аммо кетувчилар рўйхатига яна 12 нафарга яқин ўйинчи қўшилиши мумкин. The Athletic нашри ана шундай хабар тарқатди.

Хаби Алонсо бошчилигида жамоа таркибни қисқартиришда давом этаётгани сабабли, “Челси”нинг асосий таркибидаги 12 нафаргача футболчи ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этиши мумкин.

Асосий жамоани аллақачон тарк этган футболчилар бошқа клубларга ўтиб кетди. Хусусан, Андрей Сантос “Манчестер Юнайтед”га, Марк Кукурелья “Реал Мадрид”га, Тайрик Жорж “Эвертон”га, Алехандро Гарначо “Астон Вилла”га, Трево Чалоба “Комо”га, Филип Йоргенсен “Страсбур”га йўл олди.

Шунга қарамай, келгуси ҳафталарда бу рўйхат яна кенгайиши кутилмоқда.

The Athletic маълумотига кўра, «Челси» қуйидаги 12 нафар футболчи бўйича келиб тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр:

  • Бенуа Бадьяшиль;
  • Аксель Дисаси;
  • Марк Гиу;
  • Давид Датро Фофана;
  • Энцо Фернандес;
  • Мало Гюсто;
  • Лиам Делап;
  • Николас Жексон;
  • Эмануэль Эмега;
  • Михаил Мудрик;
  • Мамаду Сарр;
  • Аарон Ансельмино.

Бу “Челси” ушбу футболчиларнинг барчасини албатта сотади, дегани эмас. Эҳтимол, уларнинг айримлари ижарага кетади, баъзилари эса кейинги мавсумда Хаби Алонсо қўл остида ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, “Челси” Энцо Фернандес ва Мало Гюсто каби футболчилардан тезда қутулишга шошилмаяпти ва уларнинг жамоада қолишини истамоқда. Бу масалада бошқа клубларнинг таклифлари ҳамда футболчиларнинг ўзлари “Стэмфорд Бридж”даги фаолиятини давом эттириш ёки эттирмаслик истаги ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.

 

Fikrlar

Fikr qoldirish uchun avtorizatsiyadan o'ting!