Тезкор! Нойер жароҳат олди
"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер Германиянинг Франция ва Нидерландияга қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик ўйинларида иштирок этиш учун терма жамао йиғинида иштирок этаётганди.
37 ёшли посбон бугунги машғулотларда чап қўлидан жароҳат олгани учун, лагерни тарк этиб, Мюнхенга йўл олди. Унинг қанчага сафдан чиққанлиги ҳозирча аниқ эмас. Энди жамоани олдинда кутиб турган иккита баҳсда Тер Штеген бошланғич таркибда ўйнаши кутилмоқда.
"Евро-2024" ни қабул қиладиган Германия ушбу турнирга жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Шунингдек, чемпионатда асосий дарвозабон Нойер бўлади, дея хабар берганди "Bild" нашри.
Фикрлар