Тезкор! ПСЖ Мессини йўқотди
ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессининг фаолиятида жиддий ўзгариш бўлиши кутилмоқда. RMC Sport ва L'Équipe нашрларининг таъкидлашича, аргентиналик юлдуз энди Париж клуби таркибида бошқа майдонга тушмаслиги мумкин.
Маълумотларга қараганда, Месси Саудия Арабистонига рухсатсиз боргани учун икки ҳафтага жамоадан четлатилган эди. Энди у ортга қайтмоқчи эмас. Унга парижлик мухлисларнинг ҳуштакбозлик қилаётгани ёқмаяпти.
Яқинда ПСЖ фанатлари клуб қароргоҳи олдида норозилик намойишини ўтказиб, Лионель Месси ва Неймарни ҳақоратлаган эди.
Месси жорий мавсумда барча турнирларда 37 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 20 та гол ва 19 та ассист расмийлаштирди. Лео парижликлар сафида мамлакат чемпиони ва Франция Суперкубоги соҳиби бўлган.
Фикрлар