Тезкор! “Реал” Мбаппега бугун расмий таклиф юборади. Жавоб қандай бўлади?

  • 01 Jan 12:21
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал” раҳбарияти январь ойининг биринчи куни ПСЖ форварди Килиан Мбаппега расмий таклиф юоради. Бу ҳақда AS нашри хабар қилди.

Tecno

Килиан Мбаппе трансфери бўйича вазият мавҳумлигича қолмоқда. 25 ёшли футболчи ПСЖ таклиф қилаётган янги келишувни қабул қилмаяпти.

Европада қишки трансферлар мавсуми очилди ва ҳар қандай клуб Мбаппе билан расмий музокаралар ўтказиши мумкин.

“Реал” бундан унумли фойдаланиб қолмоқчи. Аввалроқ, Европа матбуоти мадридликлар Килиан Мбаппега 15 январга қадар трансфер бўйича қарорини айтиши кераклигини талаб қилаётгани  ҳақида ахборот тарқатилган.

Бунга қарамай, L'Équipe нашри ПСЖ клуби раҳбарияти Килиан Мбаппе Парижда қолишига аминлигини ёзди.

Демак, “Реал”  расмий таклиф берадиган бўлса, Килиан Мбаппе тез кунлар ичида унга жавоб қайтариши керак бўлади. Бу франциялик форвард тез орада келажаги бўйича якуний қарорга келиши шартлигини англатади.

Comments

You must be logged in to commet!