Тезкор хабар! Евро Осиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар футболчилари 1 июлдан бошлаб Россияда легионер ҳисобланмайди

Россия спорт вазирлиги 2020 йилнинг 1 июлидан кучга кирадиган Евро Осиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакат футболчиларининг Россия чемпионатида легионер деб ҳисобланмаслиги борасидаги қарорни эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, Евро Осиё иқтисодий иттифоқига айни дамда Россиядан ташқари Арманистон, Қозоғистон, Беларусь ва Қирғизистон давлатлари аъзо ҳисобланади.

Маълумот учун, ҳозирда Россия премьер-лигаси учрашувларида майдонда бир жамоада 6 тадан ортиқ легионер ҳаракат қилиши мумкин эмас. 2020/21 йилдан бошлаб эса клублар 8 та легионерни рўйхатдан ўтказишга руҳсат этилиши белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Низомтой Эргашев
17/01/2020 08:11
Илтимос Узбекистон кушилмасин.керакмас
Дилшод Даврлнов
17/01/2020 11:44
Кушилади Узбекистон албатта кушилсин
&
Фк сурхон
17/01/2020 12:48
Ӯзбекистон қӯшлмайди мен бунга ишонаман
&
Фк сурхон
17/01/2020 07:50
Узбекистон азо бӯлмаса бӯлди
Mirali Hcerali
17/01/2020 11:56
Руслар мустакилликни тортиб олишни янгича йулини топибди