Тезкор хабар! Икром Алибоев "Сеуль" билан хайрлашди

Сўнгги йилларни Жанубий Кореянинг "Сеуль" клубида ўтказган Икром Алибоев ўз "Инстаграм" саҳифасида пост қолдириб, жамоа билан хайрлашди. 

"Аввало, сўнгги икки мавсумдаги ажойиб хотираларни қувонч-ла ёд этмоқчиман. 

Сўнгги 2 йил мен учун улкан тажриба вазифасини ўтаб берди. Осиёнинг энг кучли клубларидан бирининг либосини кийиб, майдонда ҳаракат қилиш ҳақиқий шараф бўлди. "Сеуль" клубининг аҳил оиласига миннатдорчилик билдираман ва барча мусобақаларда омад тилаб қоламан. 

Катта раҳмат. Хайр!", - деб ёзади Алибоев. 

Аввалроқ, Икром жароҳати сабаб операция қилинган ва жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтгани хабар берилганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!