Тиаго Безерра тўпиғидан жароҳат олди
Ads

"Пахтакор"нинг бразилиялик ўйинчиси Тиаго Безерра "Насаф"га қарши учрашувда тўпиғидан жароҳатланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

Иккинчи бўлимда рақиб футболчиси тўп учун курашда унинг оёғи устига тушгани сабабли Тиагонинг тўпиғи ёрилган. Шунга қарамай, у ўйин охиригача беллашувни давом эттиришга қарор қилди. Ўтказилган тиббий кўрик натижасида Безерранинг камида икки ҳафта гипсда юриши кераклиги ҳақида қарорга келинди. Шундан сўнг у яна машғулотларга қайтиш имкониятига эга бўлади.