Тим мағлуб ҳолда ярим финалга йўл олди
Италиялик теннисчиси Маттео Берреттини Лондон шаҳрида давом этаётган АТP Якуний турнирини ғалаба билан якунлади.
 
У учинчи турда австриялик Доминик Тимга қарши кортга чиқди ва рақибини 7:6, 6:3 ҳисобида таслим этишга эришди.
 
Доминик Тим учинчи турдаги мазкур мағлубиятга қарамай, Якуний турнирнинг ярим финалига йўл олди. Афсуски, ушбу йўлланма Маттеога насиб этмади.