Тимеа Бабош ва Кристина Младенович

Венгриялик Тимеа Бабош ва франциялик Кристина Младенович Франция очиқ чемпионатининг жуфтлик баҳсларида бош совринни қўлга киритди.

Тимеа ва Кристина тандеми "Ролан Гаррос"нинг финал ўйинида хитойлик Йин-Йин Дуань ва Чжен Сайсайни 6:2, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа бош совринни қўлга киритган Бабош ва Младенович ташкилотчилар томонидан 2000 рейтинг очкоси ва 580,000 АҚШ доллари пул мукофоти билан тақдирланди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)