Тимоти Бредли Жошуа ва Дюбуа жангида нокаут қайд этилишини тахмин қилди

Собиқ боксчи ва ҳозирда эксперт сифатида фаолият юритаётган Тимоти Бредли оғир вазн тоифасида IBF йўналиши чемпиони Дениэль Дюбуа ва Энтони Жошуа ўртасидаги бўлажак жанг ҳақидаги тахмини билан ўртоқлашди.

“Менимча, ҳар иккиси ҳам ушбу босқичга чиқиш учун кўп меҳнат қилишган. Улар ўз номларини тарих китобларига ёзиб қўйишга ва яна ўзларини тиклашга аҳд қилдилар. Жошуанинг маҳорати ва ўзига бўлган ишончи фаолиятидаги энг юқори поғонада. Унинг элита тажрибаси ва жанглардаги барқарорлиги, Дюбуа устидан ажойиб нокаутли ғалабага олиб келиши керакдек таассурот беради", - деб Бредли сўзларини келтиради ESPN.

Эслатиб ўтамиз, улар эртага тонгда тўқнаш келишади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!