Тимур Кападзе: "Олимпиадага кимлар боришини штабимиздаги мураббийлар билан ўйлаб кўриб ҳал қиламиз"

Chery Tigo 7 PRO

Суперлига 5-туридан ўрин олган "Металлург" – "Олимпик" (1:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Йигитлар бугун яхши ўйин намойиш этди. Тайёрланган эдик. "Металлург"ни ўрганганимиз наф берди. Барча голларимиз ишланган эди. "Металлург"га омад тилаймиз. Жамоа ёмон эмас. Яхши футболчилар тўпланган. Улар бундан яхшироғига қодир.

Ҳа, биринчи бўлимдан сўнг Мирсаидовда жароҳат борлиги аниқланди. Шу боис, таваккал қилишни истамадик ва ўйиндан олдик. Асосийси, футболчилар майдонга соғ-саломат бўлиб чиқишини истаймиз. Бу футбол. Агар, кимнидир аямоқчи бўлсангиз, беллашувларга қўймаслигингиз мумкин, бироқ машғулотлар ҳам бор. Бу пешонага ёзилган нарса. Ҳар бир футболчи ўзига яхши қараса, жароҳатлар бўлмайди. Футболда кураш кўп. Эҳтиёт бўлиш лозим.

Олимпиядага борадиган таркибни эълон қилишиниз олдидан кўплаб номзод футболчилар ўзини яхшироқ кўрсатиш учун фаол бўлмоқда?!

Албатта, бу биринчи навбатда ўзи учун яхши. Футболчи сифатида обрўси ўсади. Бу футболимиз учун яхши. Менга ҳам бу қийинчиликлар туғдиради. Кимни олиш ҳақида бошқотиришга тўғри келади. Штабимиздаги мураббийлар билан ўйлаб кўриб хулоса чиқарамиз. Улар қанчалар яхши формада бўлса, шунча яхши", - деди Темур Кападзе.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!