Тимур Кападзе: "Ўтказиб юборган голимизни кўрмадим"
Cоcа-Cоlа Суперлига 9-туридан ўрин олган «Бунёдкор» – «Олимпик» (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрларини билдириб ўтди
“Қизиқарли учрашув бўлди, ғалабага яқин эдик. Иккала жамоа ҳам курашларга бой ўйин кўрсатишди. Жамоам ўйинида яхши жиҳатларни ҳам кўрдим, салбийлари ҳам кўзга ташланди. Хатолар устида ишлаймиз. Юзага келган танаффус ҳам ўз таъсирини кўрсатди.
Иккинчи таймда чарчоқ аломатлари сезилди. Балки, ўзгаришларни вақтлироқ амалга ошириш керак эди. Ўтказиб юборилган голдан сўнг ҳам имкониятлар юзага келди. Бугун 1 очкони қўлга киритдик, ғалаба қозонсак ҳам бўлар эди, лекин ҳозирги «Бунёдкор» ҳам яхши шаклланган жамоа.
Ўтказиб юборган голимизни кўрмадим. Менимча, ҳимоячи хато қилди. Шогирдларим энди иккинчи мавсум Суперлигада ўйнамоқда ва аста-секин ривожланиб боришмоқда. Бугун учрашувга раҳбарият ва меҳмонлар ҳам ташриф буюрган эди. Албатта, бундай босимда ўйнаш осон эмас”, – деди Кападзе.
Фикрлар